Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» Ғаллаорол туман

Ғаллаорол туман

 Ғаллаорол тумани ҳокими

Юлдашев Абдурашид Маматович

 (Хизмат лавозимида - 2016 йил 22 декабрдан)

Тел: 0(372) 432-13-34, 432-12-88
Фах: 0(372) 432-11-88
E-mail: gallaorol@jizzax.uz
Функция ва вазифалари

Қабул вақти: Шанба 9:00-12:00

Манзили:  Ғаллаорол тумани, Мустақиллик кўчаси, 49-уй

Почта индекси: 130400


Расмий веб сайти – www.gallaorol.uz

1926 йилда ташкил топган.

Маъмурий маркази – Ғаллаорол шаҳри.

Майдони – 1,95  минг кв.км. (194852 га) шундан:

қишлоқ хўжалик ерлари – 168522 га, балл – бонитети – 54,9 балл;

аҳоли яшаш уйлари, – 3653 га, автомобил йўллари – 2200 га, ўрмонлар – 2422 га, ижтимоий объектлар, кўчалар – 702 га, бошқа ерлар (дарёлар, даралар, ишлаб чиқариш майдонлари,электр узаткич тармоқлари) – 17353 га.

Аҳолиси – 148,1 минг киши.

Миллатлар таркиби: ўзбеклар – 99,2 % (146,9 минг киши), ва бошқалар – 0,8% (1,2 минг киши).

Жиззах  (45 км), Фориш (59,2 км), Бахмал (30,3 км) туманлари, Жиззах шаҳри (12 км) ва Самарқанд вилояти  (70,1 км)  билан чегарадош.

Туман маҳаллий бюджети дотацион эмас.

Туман қишлоқ хўжалик моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Буғдой давлат буюртмаси 11,4 минг тн. – 2015 йилда 51,5 % га бажарилган.

Туманда пахта етиштирилмайди.

Ишлаб чиқариш корхоналари:

Қўшма корхоналар (2): “Қўйтош – Кони” (тоғ консентратлари ишлаб чиқариш), “Kristall-Fayin industries” (қурилиш моллари ишлаб чиқариш).

Хорижий корхоналар (1): «Didosa paynt» (лок бўёқ махсулотлари ишлаб чиқариш).

Ишлаб чиқариш ҳажми – 16,1 млрд. сўм, 2014 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи – 112,4 %.

Кичик бизнес субъектлари – 1393 та (шу жумладан 693 та фермер хўжаликлари, фермер хўжалик ерлари ўртача – 102 га).

Чорвачилик -20 та, балиқчилик -15 та, паррандачилик -10 та, асаларичилик -9 та, иссиқ хоналар -13 та.

4781  та янги ишчи ўринлари яратилган.

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар