Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» Арнасой тумани

Арнасой тумани

Арнасой тумани ҳокими

Бердибоев Жамолиддин Абдуғаниевич

(Хизмат лавозимида 2018 йил 4 апрелдан)

Тел: 0(372) 372-12-44
Факс: 0(372) 372-14-40
E-mail: arnasoyt@umail.uz
Функция ва вазифалари

Қабул вақти:Шанба 8:00-12:00

Манзили: Арнасой тумани, Ғолиблар қўрғони, Самарқанд кўчаси, ҳокимият биноси

Почта индекси: 130200


Расмий web сайти: www.arnasoy.uz

1975 йилда ташкил топган.

Маъмурий маркази – Ғолиблар шаҳарчаси.

Майдони – 0,49 минг кв.км  (49273 га) шундан:

қишлоқ хўжалик ерлари – 35956 га (шўр ерлар – 28,3 минг га), балл – бонитети – 45,2  балл;

аҳоли яшаш уйлари, томорқа ерлари – 933 га, автомобил йўллари – 816 га, ўрмонлар – 741, ижтимоий обектлар, кўчалар – 807, бошқа ерлар (дарёлар, даралар, ишлаб чиқариш майдонлари, электр узатгич тармоқлари) – 10020 га.

Аҳолиси – 40,8 минг киши.

Миллатлар таркиби: ўзбеклар – 75,7% (30,9 минг киши), қозоқлар – 9,4% (3,8минг киши),  қирғизлар – 8 % (2,6 минг киши),  тожиклар – 6,7% ( 2,7 минг киши ) ва бошқалар – 0,75% ( 0,3 минг киши).

Мирзачўл  (7,3 км), Дўстлик (33,2 км), Зафаробод (10,3 км), Пахтакор (4,9 км) ва Фориш (60,4 км) туманлари билан чегарадош.

Туман маҳаллий бюджети дотацион эмас.

Туман қишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Пахта давлат буюртмаси 23 минг тн. – 2015 йилда  98,7 % га бажарилган.

Буғдой давлат буюртмаси 25,4минг тн. – 2015 йилда 92,2 % га бажарилган.

Ишлаб чиқариш корхоналари: «Арнасой пахта тозалаш заводи»

Қўшма корхоналар (2): “Osiyo Kompressor Litmash” (қишлоқ хўжалигини эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш)  ва “Афросиёб Турк Арнасой” (қурилиш моллари ишлаб чиқариш сотиш).

Ишлаб чиқариш ҳажми – 18,3 млрд. сўм, 2014 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи – 92,1 %.

Кичик бизнес субъектлари – 462 та (шу жумладан   286 фермер хўжаликлари, фермер хўжалик майдони ўртача – 116 га).

Чорвачилик хўжалиги – 14 та, балиқчилик – 9 та, паррандачилик – 7 та, иссиқ хоналар -10 та.

1410  та янги иш ўринлари яратилди

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар