Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32

Бахмал тумани

Бахмал тумани ҳокими

Анорбоев Муса Тўраевич

(Хизмат лавозимида 2018 йил 4 апрелдан)

Тел: 0(372) 412-16-06
Фах: 0(372) 412-12-02
E-mail: baxmalt@umail.uz
Функция ва вазифалари
Қабул вақти: Шанба 9:00-12:00

Манзили: Бахмал тумани, Ўсмат шаҳарчаси, Мустақиллик кўчаси, 42-уй

Почта индекси: 131000


Расмий веб-сайти: www.jizzaxbaxmal.uz

1945 йилда ташкил топган.

Маъмурий маркази – Ўсмат шаҳарчаси.

Майдони – 1,86  минг кв.км (186437 га) шундан:

 қишлоқ хўжалик ерлари – 106562 га.  балл – бонитети – 51,2 балл;

аҳоли яшаш уйлари, томорқа ерлари – 7702 га, автомобил йўллари – 1698 га, ўрмонлар – 55676 га, ижтимоий объектлар, кўчалар – 804 га, бошқа ерлар (дарёлар, даралар, ишлаб чиқариш майдонлари, электр узатгич тармоқлари) – 13995 га.

Аҳолиси – 131,2 минг киши.

Миллатлар таркиби: ўзбеклар – 92,3 % (121,1 минг киши), қирғизлар – 7,6% (9,9 минг киши) тожиклар – 0,04 % (0,052 минг киши) ва бошқалар – 0,14% (0,183 минг киши).

Зомин (49,7 км), Ғаллаорол (30,3 км) ва Жиззах (21,2 км) туманлари, Самарқанд (47,1 км) вилояти, Тожикистон Республикаси (80,4 км) билан чегарадош.

Туман маҳаллий бюджети дотацион эмас.

Туман қишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Буғдой давлат буюртмаси 6,5 минг тн. – 2015 йилда 78,3 % га бажарилган.

Туманда пахта етиштирилмайди.

Ишлаб чиқариш корхоналари: туманда ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд эмас.

Қўшма корхоналар (4): “Ал Самор ТИА” (сабзавот ва полиз махсулотларини қайта ишлаш), “Новхат” (томат пастаси ишлаб чиқариш), “Бахмал Голдэн Аппле” (сабзавот ва полиз махсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш), “Фруитвитекс” (сабзавот ва полиз махсулотларини қайта ишлаш).

Ишлаб чиқариш ҳажми – 32,2 млрд.сўм, 2014 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи  – 150,6 %.

Кичик бизнес субъектлари – 1014 та (шу жумладан 608 та фермер хўжалиги, фермер хўжалик майдони – 66 га).

Чорвачилик – 32 та, балиқчилик – 7 та,паррандачилик – 10 та, асаларичилик -8 та, иссиқ хоналар – 8 та.

3531 та янги иш ўринлари яратилди.

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар