Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» Мирзачўл тумани

Мирзачўл тумани

Мирзачўл тумани ҳокими

Холбўтаев Маҳмуд Парсаматович

(Хизмат лавозимида 2018 йил 4 апрелдан)

Тел: 0(372) 312-21-32, 312-21-11
Фах: 0(372) 312-14-44
Эмаил: m.xolbutayev@umail.uz
Функсия ва вазифалари
Қабул вақти:Шанба 9:00-12:00

Манзили:  Мирзачўл тумани, Ўзбекистон кўчаси, 29-а уй

Почта индекси: 130300


Расмий веб сайти – www.mirzachul.uz

1967 йилда ташкил топган.

Маъмурий маркази – Гагарин шаҳри.

Майдони – 0,420 минг.кв.км  (47848 га) шундан:

қишлоқ хўжалик ерлари – 35520 га (шўр ерлар – 29,6минг.га), балл – бонитети – 46,5 балл;

аҳоли яшаш уйлари, томорқа ерлари – 1010 га, автомобиль йўллари- 1039 га, ўрмонлар- 655 га, ижтимоий объектлар,

кўчалар – 1327 га, бошқа ерлар (дарёлар, даралар, саноат ҳудудлари,электр узатгич тармоқлари) – 8297 га.

Аҳолиси – 42,8 минг.киши.

Миллатлар теркиби: ўзбеклар – 58,0 % (24,8 минг киши), тожиклар – 18,1% (7,7минг киши), қозоқлар – 15,0% (6,4минг киши),

 қирғизлар – 4,0% (1,7минг киши), руслар – 1,3% ( 0,556 минг киши) ва бошқалар  – 3,6% (1,5минг киши).

Арнасой (7,3 км), Дўстлик (22,7 км), Фориш (14,6 км) туманлари, Сирдарё (13,1 км) вилояти ва  Қозоғистон Республикаси (27,4 км.) билан чегарадош.

Туман маҳаллий бюджети дотацион эмас.

Туман қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.

Пахта давлат буюртмаси 31,6 минг тн. – 2015 йилда 99,5 % га бажарилган.

Буғдой давлат буюртмаси 30,3 минг тн. – 2015  йилда 96,9 % га бажарилган.

Ишлаб чиқариш корхоналари: туманда йирик ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд эмас.

Саноат маҳсулотлари ҳажми – 4,5 млрд.сўм, 2014 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи – 131,4 %.

Хорижий Корхоналар (1): “Ankara adana” (балиқ уни ишлаб чиқариш)

Кичик бизнес субъектлари – 522 та (шу жумладан 317 та фермер хўжаликлари, фермер хўжаликлари майдони ўртача – 98 га).

Чорвачилик хўжалиги – 12 та, балиқчилик – 6 та, паррандачилик – 10 та, асаларичилик -3 та, иссиқ хоналар -14 та.

2367 та янги ишчи ўринлари яратилди.

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар