Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» Соғлиқни сақлаш

Соғлиқни сақлаш

 

Жиззах вилояти 1 млн 301 минг  нафар аҳолисига 176 та даволаш профилактика муассалари хизмат кўрсатади, жумладан:

- 55 та қишлоқ врачлик пунктлари;

- 26 та қишлоқ оилавий поликлиника;

- 13 та кўп тармоқли марказий поликлиникалар;

- 5 та шаҳар оилавий поликлиникалари;

- 1 та вилоят стоматология поликлиникаси (болалар билан);

- 12 та туман ва 1 та шаҳар тиббиёт бирлашмалари (13 та марказий шифохоналар таркибидаги тез тиббий ёрдам бўлимлари);

- 37 та стационар шифохоналар (16 таси вилоят муассасалари), диспансерлар ва марказлар, 90 та хусусий тиббий муассасалар томонидан тиббий хизмат кўрсатмоқда.

 2018 йил 1 январь ҳолатига Жиззах вилоятида 4246 шифо ўрин мавжуд бўлиб, улардан 2595 таси шаҳар ва туманлар ҳамда 1651 таси вилоят тассаруфидаги шифо ўринлар ҳисобланади, бундан ташқари хусусий тиббий муассасаларида 1016 та даволаш ўринлари мавжуд (10 минг аҳолига ўринлар билан таъминланганлик – 32,2 Республикада - 34,5).

  1. Соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт муассасаларига давлат бюджети параметрларида дори воситалари ва тиббий буюмлар учун ажаратилаётган маблағлардан фойдаланиш чора-тадбирлари юзасидан.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги
ПҚ-3454-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли қарори билан тасдиқланган давлат бюджети параметрларида дори-дармон, реактивлар, диагностикум, боғлов материаллари ҳаражатларига 2018 йилда 23,6 млрд. сўм маблағ ажратилди ёки ўтган йилга нисбатан 2,2 борабарга ошган. Бу кўрсаткич 2017 йил
10.8 млрд.сўм бўлган.

Шу билан бирга соғлиқни сақлаш муассасаларининг ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича харажатлари “Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари” харажатлар моддасида акс эттирилишини ҳамда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича ажратилаётган жами маблағларнинг 70 фоизи бўлган қисмини мазкур харажатлар моддасида режалаштирилди.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 ноябрдаги ПФ-5229-сонли фармонига мувофиқ «O’zmedimpeks» ДУК давлат соғлиқни сақлаш муассасаларига ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ягона етказиб берувчи ҳисобланади.

Мазкур Президент фармонига мувофиқ 2018 йилда ижтимоий ахамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харажатлари учун 2018 йилда махаллий бюджетдан 11 млрд. 177 млн. сўм маблағ режалаштирилди ҳамда Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларининг қўшма хатига асосан ушбу маблағлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига марказлаштирилди.

2018 йилда ўртача 1 беморга 1 кунга 11173 сўм дори дармон харажати сарфланиши режалаштирилмоқда. Бу кўрсаткич 2017 йилда 5600 сўмдан тўғри келган. Бундан куриниб турибтики ўтган йилга нисбатан дори дармон харажатлари 2 баробарга оширилди. 

Бундан ташқари 2016 йилда дори-дармон харажатларига 1 та тез тиббий ёрдам чақириқ учун 600-650 сўм сарфланган бўлса, 2017 йилда  эса бу курсаткич 3.5 баробарга ошди, яъни 2240 сўмга етказилди, 2018 йилда
1 та тез тиббий ёрдам чақириқ учун дори-дармон харажатларига
5000 сўмдан маблағ ажратилди (1млрд.57 млн.сўм).

  1. Аҳоли ва давлат тиббиёт муассасаларини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш ҳолати.

Барчамиза маълумки 2017 йилга қадар Жиззах вилоятида фармацевтика саноати корхоналари мавжуд бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сонли Фармонига асосан “Зомин Фарм” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди.

2017 йилда Зомин туманида “ин балк” маҳсулоти асосида 4 ҳил дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича “Зомин Фарм” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилди.

Шу билан бирга вилоятнинг табиий шароити ва мавжуд доривор ўсимликлар заҳирасидан унумли фойдаланиш мақсадида 2015-2017 йилларда доривор ўсимликларни қадоқлаш бўйича 4 та корхона фаолият юритмоқда. Булар:

- “Жиззах Дори-Дармон” МЧЖга қарашли Зафаробод туманида доривор ўсимликларни сақлаш, саралаш омборхонасининг қадоқлаш бўлимида
15 турдаги доривор ўсимликларни қадоқлаш йўлга қўйилган;

- “Карина КАЮ” МЧЖ томонидан 5 турдаги доривор ўсимликларни қадоқлаш;

- Вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан 4 турдаги доривор ўсимликларни қадоқлаш;

- “Жиззах мед сервис” МЧЖ томонидан 8 турдаги доривор ўсимликларни қадоқлаш йўлга қўйилган.

Жиззах вилоятида фармацевтика тармоғини барқарорлаштириш, аҳолини дори воситалари билан таъминотини яхшилаш, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда “Зомин Фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш натижасида хорижий ва қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ҳамда “Зомин Фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси билан ҳамкорликда мунтазам равишда қуйидаги ишларни амалга ошириб келинмоқда.

Бунинг натижасида 2018-2020 йилларда қиймати 854 млрд сўмлик 11 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, шундан 785 млрд
700 сўмлик 2 та корхонанинг 6 та лойиҳаси “Зомин Фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фаолияти йўлга қўйилади.

III. Тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этишнинг олдини олиш борасида

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги 176 та даволаш профилактика муассасалари мавжуд бўлиб, ушбу муассасаларида
17,0 мингдан ортиқ нафар тиббиёт ходимлари фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2017 йил 17 апрель куни ўтказилган Мажбурий меҳнат ҳолатлари олдини олишга қаратилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарларига тегишли кўрсатма хати юборилиб, ижроси назоратга олинди.

  1. Хомиладор, туғувчи ва туққан аёллар ўртасида оналар ўлими олдини олиш борада амалга оширилган ишлар юзасидан.

Вилоятда 1 310 000 нафар ахоли бўлиб, 322 089 нафарини (25,1%) туғиш ёшидаги аёлларни ташкил этади.

Ҳомиладор аёллар сони 2018 йил 3 ой давомида 9556 та, 2017 йил 3 ой давомида 7601 та ҳисобга олинган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1955 тага кўпайган.

Ш.Рашидов туманида 533 тага, Ғаллаоролда 250 тага, Бахмалда 237 тага, Форишда 213 тага, Жиззах шаҳрида 188 тага, Зарбдорда 156 тага,  Пахтакорда 86 тага, Мирзачўлда 69 тага, Зафарободда 65 тага , Дўстликда 65 тага, Янгиободда 18 тага, Арнасойда 17 тага ошган.

 

Вилоятида 2018 йил 3 ой давомида туғруқлар сони 6372 тани (2017 йил 3 ой давомида 6332 та) ташкил этиб, шу даврига нисбатан 40 тага кўпайган.

Зоминда 62 тага, Зафарободда 60 тага, Зарбдорда 25 тага, Форишда
17 тага, Ш.Рашидов туманида 16 тага, Янгиободда 14 тага  ошган.

 

 Вилоятда 2018 йил 3 ой давомида оналар ўлими 1 нафар Ш.Рашидов туманида рўй берган. (2017 йил 3 ойда 1 нафар она ўлими Дўстлик туманид).

Вояга етмаган 15-16 ёшли ўсмир қизлар орасидаги туғруқлар 2018 йил 3 ой мобайнида 1 нафар Зарбдор туманида содир бўлган. (2017 йил 3 ой давомида 1 нафар Дўстлик туманида).

17 ёшли ўсмир қизлар орасидаги туғруқлар 2018 йил 3 ой давомида
1 нафар Зомин туманида содир бўлган.(2017 йил 3 ой давомида 17 ёшли тугрук 1 нафар Ш.Рашидов туманида).

18-19 ёшли аёллар орасида қайд қилинган туғруқлар 6 тага камайиб, 2017 йил 3 ойида 35 та (0,6), 2018  йил 3 ойида 29 та (0,5) бўлиб, бу кўрсаткич Пахтакор туманида 1,0ни, Ш.Рашидов туманида 0,9ни, Янгиобод туманида 0,8ни, ташкил этиб, вилоят кўрсаткичидан (0,5) юқори бўлиб қолмоқда.

20-29 ёшли аёллар орасида қайд қилинган туғруқлар сони оптимал ҳисоблансада, бугунги кунда вилоятда 20-29 ёшли аёллар орасида қайд қилинган туғруқлар сони 5485 та бўлиб, ўтган йилга нисбатан 52 тага (86,1) кўпайди. (2017 йил 3 ойи давомида 5433 та 85,8ни ташкил этган) аммо бу кўрсаткич айниқса Дўстликда 84,7 ни, Ш.Рашидов туманида 85,0 ни, Зоминда 85,2 ни ташкил этиб вилоят кўрсаткичидан камайган.

35 ва ундан юқори ёшдаги туғруқлар сони 5 тага камайган ва интенсив кўрсаткичи 0,6 ташкил қилса, (2017 й инт.кўрсаткич-0,7), Дўстликда
1,0 (2017 й 1,4), Мирзачўлда 1,0, (2017 й 0,9) ни, Пахтакорда 1,0, (2017 й 0,6), ташкил этиб вилоят кўрсаткичидан юқори.

Туғруқлар орасидаги интервални сақлаш бўйича кўрсаткичларга эътиборни қаратсак, бир йил оралиқ муддатда туғруқлар 2018 йил 3 ой мобайнида кузатилмаган.

Икки йил оралиқ муддатда туққан аёллар сони 199 та- 3,1 ни ташкил қилиб ўтган йилнинг (2017 й. 208 та 3,3) шу даврига нисбатан 9 тага камайиши кузатилди, қуйидаги туманларда бу кўрсаткич ҳали хам юқорилигича қолмоқда.

  •    Янгиобод туманида 7 таси (5,8)-2017 йил (2 та-1,9)
  •    Зарбдор туманида 21 таси (5,6)-2017 йил (22 та-6,2)
  •    Пахтакор туманида 14 таси (4,5)-2017 йил (12 та- 3,4)

 

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар