Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32

Спорт

Жиззах вилоятида жисмоний тарбия ва спорт кўрсаткичлари тўғрисида 

МАЪЛУМОТ

  1. I.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сон қарори ижроси тўғрисида

2017 йил 1 ярим йиллигида вилоят бўйича жами 555 та оммавий спорт тадбирлари ўтказилган бўлиб, (2016 йилнинг 6 ойга нисбатан 43 тага кўпайган) ушбу тадбирларга 66933 минг нафар ёшлар иштирок этишди, 33593 нафарини қизлар ташкил этади. изларни мусобақадаги иштироки 2016 йилнинг 6 ойга нисбатан 1299 нафарга ошган).

2016 йилда Республика ва вилоят миқёсидаги спорт тадбирларига жами  195,9 млн. сўм ажратилган, шундан маданият ва спорт ишлари бошқармасидан 127 млн. ажратилган, халқ таълими бошқармасидан 19,0 млн сўм ажратилган. БСРЖ томонидан 49,9 млн. маблағлар сарфланди.

2017 йилда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тизимига махаллий бюджетдан спорт тадбирлари учун 1,4 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб 6 ой давомида 730,0 млн. сўм маблағ ажратилди ва мақсадли сарфланди.

  1. II. Спорт турлари бўйича шуғулланувчилар ва эришилган натижалар:

Бугунги кунда Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтган спорт ташкилотлари жами 47 тани ташкил этади. Шундан, 2010-2016 йилларда мазкур спорт ташкилотларга бириктирилган хомийлар томонидан 2,6 млрд сўмга яқин маблағ ажратилган.

2016 йилда Риода (Бразилия) ўтказилган ёзги Олимпияда ва Паралимпияда ўйинларида 2 нафар спортчимиз, бокс бўйича Хуршид Тожибоев ва енгил атлетика бўйича Марина Хмелевскаялар иштирок этди.

Спортчиларимиз 2017 йил давомида бир қанча ютуқларни қўлга киритишди. Жумладан; Спортнинг бокс туридан Россия федерациясининг Анапа шахрида ўтказилган йирик халқаро турнирда Холмуродов Самандар олтин ва Тоғаймуродов Жавохир бронза медалларга сазовор бўлди. Бухоро шахрида ўтказилган Халқаро турнирда Исматова Гўзал, Мелиева Эъъзоза, Мелиева Мафтуна ва Ёқубова Азизалар олтин медалга сазовор бўлдилар. Баку шахрида ўтказилган “Ислом бирдамлиги ўйинлари”да Ботуров Бобоусмон олтин медалга сазовор бўлди. Таиланд давлатида ўтказилган Осиё чемпионатида Холмуродов Самандар олтин медални қўлга киритди.

Спортнинг самбо туридан Самарқанд шаҳрида қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Хамдамова Мафтуна бронза медалга сазовор бўлди. Март ойида Самарқанд шахрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Хазратқулова Камола олтин медалга сазовор бўлди.

Спортнинг енгил атлетика туридан Қирғизистон давлатида ўтказилган Халқаро турнирда Штукан Роман кумуш ва Сафаров Бегзод бронза медалларга сазовор бўлди.

Спортнинг армрестлинг туридан Қирғизистон давлатида ўтказилган Осиё чемпионатида Турғунов Алишер кумуш, бронза ва Шодмонова Малохатлар бронза медалларга сазовор бўлди.

Спортнинг дзюдо туридан Қирғизистон давлатининг Бишкек шахрида ўтказилган Осиё чемпионатида Астанова Мадина бронза медалига сохиби бўлди.

Спортнинг миллий турон туридан Қозоғистонда ўтказилган Жаҳон кубогида Ғаниеэва Машҳура олтин, Мардонов Бунёд ва Аширов Ҳасан кумуш медалга сазовар бўлди.

Вилоятимиз спортчилари 2008-2017 йиллар давомида халқаро мусобақаларда 23 олтин, 15 та кумуш, 20 та бронза медалларни қўлга киритган бўлса, 2016-2017 йилларда Республика ва Халқаро мусобақаларда 1635 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этиб Жахон кубогларида 5 та (3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза), Осиё чемпионати ва кубогида 14 та (4 олтин, 5 та кумуш ва 5 бронза), Халқаро турнирларда 45 та олтин, 55 та кумуш ва 38 та олтин. Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида жами 389 та медални қўлга киритди.

Жиззах олимпия захиралари коллежида жами 600 нафар ўқувчи спортчи (шундан, 300 нафар мактаб бўғинида, уларнинг 87 нафари қизлар) тахсил олади. Спортчиларнинг 36 нафари халқаро, 240 нафари Республика мусобақалари ғолиб совриндорларидир. Спортчилардан 12 нафари спорт устаси.

Коллежда 58 нафар мураббий фаолият олиб боради, уларнинг 6 нафар аёллар. Коллежда 16 та спорт тури бўйича фаолият олиб борилмоқда. Шулардан 13 таси олимпия спорт тури.

2018 йил Аргентинада бўлиб ўтадиган Ёшлар олимпиадаси ҳамда 2020 йил Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига Осиё ва Халқаро мусобақалар совриндорлари спортнинг бокс туридан Тоғаймуродов Жавохир, дзюдо туридан Астонова Мадина, енгил атлетикадан Умарова Сабиналар иштирок этишлари юқори.

III. Спорт иншоотлари ва муассасалари бўйича:

Жиззах вилоятида спорт иншоотлари жами 2864 тани ташкил этади.

Жумладан, халқ таълими бошқармаси тизимида 2146 та, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тизимида 155 та, ўрта махсус ва касб-хунар таълими тизимида 492 та, олий таълим муассасаларида 17 та, бошқа ташкилотлар тизимида 54 та.

Шундан, спорт заллар 512 та, футбол стадионлар 11 та, спорт майдончалари 2335 та, сунъий қопламали футбол майдончалари 54 та, ТИР 2 та.

Вилоятда жами сузиш хавзалари 8 та. Шундан, 5 таси ёпиқ, Жиззах шаҳрида 5 та, Пахтакор туманида 1 та, Дўстлик туманида 1 та, Зомин туманида 1 та. Сузиш бўйича 26 нафар (6 нафари аёл) мураббийлар 1150 нафар (335 нафари аёл) спортчиларга машғулотлар ўтиб келмоқда.

Вилоятда 5075 та спорт тўгаракларда жами шуғулланувчилар 122981 нафар, шундан аёллар 49342 нафарни ташкил этади.

Айни пайтда вилоятда 13 та болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 4 та ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби бўлиб, Жиззах шахрида 1 та ва туманларда 12 та болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатмоқда.

Вилоятдаги болалар-ўсмирлар спорт мактабиларда спорт билан мунтазам шуғулланувчилар 17618 нафар, шундан қизлар 7620 нафар.

Жиззах вилоятида бугунги кунда спорт ташкилотларида жами 32 та спорт тури бўйича 560 нафар (олимпия спорт турларида 473 нафар) мураббий, шундан 125 нафари (олимпия спорт турлари 109 нафар) аёллар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, Жиззах шахрида 1 та футбол мактаб интернати ва Жиззах олимпия захиралари коллежи фаолият юритади.

Вилоятдаги 541 та умумтаълим мактабларида 1170 нафар жисмоний тарбия ўқитувчилари фаолият олиб боради. 

  1. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Жиззах вилоят филиали томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот:

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан ўтган 2003-2016 йиллар давомида жами 64,4 млрд сўмлик маблағлар хисобига жами 124 спорт иншоотлари қуриб фойдаланишга топширилган ҳамда 5 млрд 938 млн сўмлик спорт анжомлари ва жихозлари билан таҳминланган.

2017 йил вилоятда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан  қуйидаги спорт иншоотлари қурилмоқда.

  1. Жиззах шахрида “Универсал спорт мажмуаси” суммаси 10 млрд.
  2. Зафаробод туманида II-ТИП Болалар-ўсмирлар спорт мактаби суммаси 3,8 млрд.
  3. Зарбдор туманида 960-ўринли трибунали стадион Болалар-ўсмирлар спорт мактабига суммаси 1,7 млрд.
  4. Зарбдор тумани Бўстон қўрғони I-ТИП спорт мажмуаси суммаси 1,5 млрд.
  5. Пахтакор туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабини реконструкцияси суммаси 1,3 млрд.

2018-2021 йилга мўлжалланган манзилли дастурга кўра 2018 йил Зарбдор туманида сузиш хавзаси, Бахмал ва Фориш туман болалар-ўсмирлар спорт мактабларига  II-ТИП, 2019 йил Янгиобод ва Ш.Рашидов туманига сузиш хавзаси, Янгиобод ва Мирзачўл туман болалар-ўсмирлар спорт мактабларига II-ТИП спорт мажмуаси қурилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3057-сонли қарорининг ижросини таҳминлаш мақсадида вилоят хокимининг 2017 йил 20 июндаги 341-сонли қарори ва 2017 йил 31 июлдаги 01-1214-сонли 2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят хокимлигининг 2017 йил 20 мартдаги № 119-сонли қарори билан спорт федерацияларга хомийлар бириктирилди.

Бугунги кунга қадар хомий ташкилотлар томонидан спорт федерацияларига   51,3 млн. сўм маблағ тушган.

Вилоятда 33 та спорт федерациялари бўлиб 21 таси Олимпия дастуридан ўрин олган. Хозирги кунда Ўзбекистон терма жамоаси сафига 201 нафар спортчиларимиз аъзо бўлиб, шундан 87 нафари олимпия спорт турларидан ўрин олишган.

2020 йил Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига вилоятимиздан қатнашиш имконияти юқори бўлган 5 та спорт турлари бўйича 19 нафар спортчилар тайёргарлик кўришмоқда.

Жиззах шахрида ўтказилган “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларининг якуни тўғрисида МАъЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июндаги “Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз республика спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида”ги 181-сон қарори ижросини таҳминлаш юзасидан 25-27 май кунлари Жиззах шахридаги Жиззах олимпия захиралари коллежи, “Универсал” спорт мажмуаси, Политехника олийгохи ва олийгох қошидаги 1-сонли академик лицей спорт иншоотларида спорт мусобақаларининг жами 17 туридан яҳни баскетбол, футбол, волейбол, гандбол, дзюдо, сузиш, стол тенниси, теннис, оғир атлетика, бадиий гимнастика, шахмат, бадминтон, таеквондо (ВТФ), шахмат, бокс, эркин ва юнон-рум кураши турларидан мусобақалар бўлиб ўтди.

Спорт мусобақаларини ўтказиш учун зарур бўладиган 101 турдаги 1 280 434 000 сўмлик жихозлар билан таъминланди. Ушбу жихозлар республикамизда фаолият юритаётган “Азия спорт-С” хк., ООО. Нано Импулс МЧЖ, Стеклопластик МЧЖ, ООО. Соф тинчлик диёри, Ўзбекистон оғир  атлетика федерацияси ташкилотларидан харид қилинди.

Жиззах олимпия захиралари коллежини таъмирлаш учун 5,4 млрд. сўм ва вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ташкилий ишларга 10,0 млн. сўм махаллий бюджет томонидан ажратилди ва мақсадли сарф-харажат қилинди.

Мусобақалар байрамона ва кўтаринки рухда ўтказилди. Мусобақалар натижаси бўйича, умумжамоа хисобида биринчи ўринни 248 очко билан Тошкент шахри, иккинчи ўринни 188 очко билан Андижон вилояти, учинчи ўринни 180 очко билан Самарқанд вилояти ва тўртинчи ўринни 172 очко билан Жиззах вилояти жамоаси эгаллашди.

Вилоятимиз жамоаси Наманган шахрида ўтказилган “Баркамол авлод-2014” спорт мусобақаларида умумжамоа хисобида 13-ўринни эгаллаган бўлса, “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларида жами 65 нафар спортчиларимиз (22 нафар қизлар) ва 15 нафар мураббийлар 15 та спорт туридан иштирок этишиб, 7 та олтин, 15 та кумуш, 24 та бронза медалларини жамғариб умумжамоа хисобида 4-ўринни эгаллашди.

Биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган жамоаларга “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларининг тантанали ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси  Президенти совғаси Дамас автомабили билан тақдирланди.

Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Хасанбой Дўсматов, Баходир Жалолов, Бектемир Мелиқўзиев, Муроджон Ахмадалиев, Руслан Нуриддинов, Мухаммадқодир Абдуллаев ва Руслан Чагаевлар тақдирлаш маросимларида иштирок этдилар.

2017 йил II ярим йили давомида қайд қилинган натижалар (pdf, 293 кб)

2016-йилда Спорт борасидаги эришилган натижалар (zip, 25 Кб)

 

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар