Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32

Таълим

Вилоят халқ таълими тизимида 2018 йилнинг 1-чорак якунига қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

 

            Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан 2018 йилнинг 1-чораги  давомида  Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифалар ҳамда 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инавацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йил” Давлат дастурида кўзда тутилган топшириқларнинг ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилди.

Вилоятда жами 557 та таълим муассасалари, шундан: 542 та умумтаълим мактаблари, шу жумладан 4 та махсус мактаб-интернатлар, 1 та Меҳрибонлик уйи,  14 та Баркамол авлод марказлари фаолият кўрсатмоқда. Таълим 5 та (ўзбек, рус, қозоқ , қирғиз ва тожик) тилларида олиб борилади.

Молиявий-иқтисодий фаолият бўйича амалга оширилган ишлар:

 

        2018 йил учун ўқитувчиларнинг жами иш ҳаққи фондига 418 млд. 434 млн.  сўм ажратилган. Директор жамғармасига ҳодимларнинг ойлик иш хаққи фондининг 12% микдорида маблағ ажратилиши режалаштирилган, яъни бу маблағ 50  млд. 212  млн. сўмни ташкил қилади.

    Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармасига қарашли умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар 18704 нафарни ташкил этади. Директор жамғармасидан устама олувчи ўқитувчилар 7070 нафар. Бу жами ўқитувчига нисбатан 39,0  % дир. Шундан икки тур устама бўйича 611 нафар , касб маҳорати учун устама олувчи ўқитувчилар 4081 нафарни, синфдан ташкари ва тарбиявий ишлар учун устама олувчи ўқитувчилар 2632 нафарни, устама олувчи кутубхоначилар 126  нафарни ташкил этади.

     2018 йил  йиллик  учун иш хақи  418 млд.  434 млн. сўм ажратилган , директор жамғармасидан  50млд.212   млн   сўмни  ташкил этиб, касб маҳорати учун 2 млд. 572  млн сўм , синфдан ташқари ва тарбиявий ишлар  1 млд. 987 млн. сўм, кутубхоначилар учун 1 млд. 53 млн. сўм, моддий рағбатлантириш учун 4 млд. 709 млн.   сўм, моддий ёрдам учун 1 млд. 168   млн. сўм миқдорида белгиланган.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сонли “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарорига асосан халқ таълими тизимида марказлашган молия-бухгалтерия хизматлари ташкил этилди. 

     Марказлашган молия-бухгалтерия хизматлари учун жами 158 та штат бирликлари ажратилган бўлиб, ушбу вазифаларга 180 нафар малакали мутахассислар тайинланди ва  улар 2018 йил январь ойидан ўзларининг иш фаолиятини бошладилар.

 

Таьлим муассасаларини “Инвестиция тўғрисидаги қарор”га асосан

сифатли тайёрлаш бўйича:

 

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инвестиция тўғрисида”ги қарорига асосан 23 та (19 та реконструкция ва 4 та мукаммал таъмирлаш) мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Ажратилган маблағ 23654.6 млн. сўм. Барча объектлар бўйича лойимха смета хужжатлари тайёрланиб, тендер савдолари ўтказишга эълон бериш учун хужжатлар тайёрланмоқда.

    Табиий газ босими паст ва маънавий эскирган  қозонларни алмаштириш бўйича таклифлар тегишли вазирлик ва ташкилотларга етказилди ва маблағ ажратиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-2019 йилларда таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича қарор лойихасига таклифлар тайёрланмоқда.  

 

2018 йил  “Фаол тадбиркорлик, инавацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида кўзда тутилган топшириқларнинг бажарилиши:

 

Ўзбекистон Республикаси Президеитининг 2018 йил 22 инвардаги “2017-2021 йилларда Ўзбекисгон Ресиубликасини ривожлангиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновациои гоялар ва технологияларни қўллаб-кувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тўгрисида”ги ПФ-5308-сон

Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилояти халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 6 февралдаги буйруғи ишлаб чиқилди. Мазкур буйрук билан вилоят халқ таълими бошқармасининг “2017-2021 йилларда Ўзбекисгон Ресиубликасини ривожлангиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновациои ғоялар ва технологияларни қўллаб-кувватлаш йили”да амалга оширилишига оид давлат Давлат дастурини ижросини таъминлаш юзасидан тармоқ дастури ишлаб чиқилди ва жойларга етказилди.

      Барча таълим муассасаларида “Пайшанба-профилактика куни” деб эълон қилинган. “Пайшанба-профилактика куни” тадбирлар режасига асосан профилактик –тушинтириш тадбирлари олиб борилмоқда.   2018 йил 3 ойига вилоят бўйича диний экстремизм ва маънвий таҳдидларни олдини олишга қаратилган 4 та матбуотда 5 та радиода ва 3 та телевидение орқали чиқишлар ташкил қилинди. 

Вилоятдаги барча таълим муассасалари  ички ишлар бўлимлари билан ҳамкорликда Диний экстремизм ва терроризм - ёшлар келажагига таҳдид” мавзуларида учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш бўйича хамкорлик тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва бу амалда бажарилмоқда.  Ушбу чора-тадбирлар режаси асосида таълим муассасаларида доимий равишда учрашув ва давра суҳбатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, таълим муассасаларида ушбу тадбирларни белгиланган муддатда ташкил этилишини таъминлаш бўйича масъул ходим ажратилган.

    Вилоят халқ таълими бошқармасининг буйруғига аосан хуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари, вилоят комиссия таркиби, идоралараро кимиссия таркиби, Низом ҳамда 2018 йилга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқилиб тасдиқланган.

 

Кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича:

 

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон  Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ги 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3304-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича вилоят халқ таълими бошқармасининг тузилмаси, шунингдек, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тузилмалари қайтадан ташкил этилди.

     Тузилмага мувофиқ, 360 та штат бирликларига, жумладан,  147 нафар бошқарув ходимлари ва 213 нафар методистлар штатлари белгиланган малака талабларига асосан масъулиятли, малакали ва ташкилотчи ёш кадрлар билан тўлдирилди.  Вилоят халқ таълими бошқармаси, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг тасдиқланган намунавий низомлари асосида ўз низомларини  қайтадан ишлаб чиқдилар  ва белгиланган тартибда уларнинг  фаолиятлари қайтадан ташкил этилди.

Мазкур қарор асосида вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг фаолият тизими тубдан қайта кўриб чиқилиб, янги низомлар асосида фаолият кўрсата бошлади. Мазкур қарорга асосан бошқарма ва бўлимларда штатлар сони кўпайтирилиб,самарали иш тизими яратилди.

     Вилоят халқ таълими  тизимидаги  умумтаълим  мактабларида жами 18704 нафар  педагог ходимлар  фаолият кўрсатиб келишмоқда, шулардан 10054 нафари аёллар бўлиб, жами ходимларнинг 53, 8 %ини  ташкил этади. Уларнинг 16872 нафари олий  маълумотли бўлиб, 90,2%ни, 1756  нафари ўрта махсус маълумотга эга  бўлиб, 9,4%ни ташкил этади.

Бугунги кунда Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси тизимида 542 та умумтаълим мактаблари  фаолият кўрсатиб, уларни малакали мутахассислар билан таъминлаш учун, Жиззах давлат педагогика институти ва бошқа педагогика йўналишидаги олийгоҳлар билан мунтазам ҳамкорлик йўлга қўйилган.

2016 йилга нисбатан ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони жами 2141 нафардан 1993 нафарга, ёки 148 нафарга (7,1%) камайган.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрда “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш борасида 1-4-синфларга чет тили ўқилиши муносабати билан юзага келган эхтиёжлар босқичма-босқич бартараф этилиб, 2012-2018 йиллар давомида  таълим муассасаларига 400 нафардан ортиқ чет тили ўқитувчилари жалб қилинди. Уларнинг малакасини ошириш масаласига бугунги кунда алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 30 августдаги буйруғи асосида таълим муассасаларда фаолият кўрсатаётган ўрта-махсус маълумотли педагогларни махсус сиртқи йўналишларида ўқитиш орқали олий маълумотли кадрлар билан таъминлашга йўлга қўйиш кўзда тутилган.

     Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2018 йил 10 январдаги кенгайтирилган йиғилишида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари  лавозимларига нафақадаги ҳарбий хизматчиларни тайинлаш тўғрисидаги тошириғига асосан, Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси ва Жиззах вилояти мудофаа бошқармаси ҳамкорликда Жиззах вилояти ҳудудида истиқомат қилаётган ҳарбий хизматдан нафақага чиққан, олий маълумотли захирадаги зобитлар рўйхати шакллантирилди.

    Хусусан, Жиззах вилоятидан 125 нафар захирадаги зобитлар рўйхати шакллантирилган бўлиб,  улар Арнасой, Дўстлик, Зомин, Зарбдор ва Пахтакор туманларида 1 нафардан, Бахмал туманида 2 нафар, Ғаллаорол туманида  5 нафар, Шароф Рашидов туманида  10 нафар, Жиззах шаҳрида 105 нафарни  ташкил этди.

    Шулардан 14 нафар захирадаги зобитлар мактаб директори лавозимларида ишлаш истагини билдиришган бўлиб, улар билан якка тартибда  суҳбатлар  ўтказилди ва  таълим тизимининг фаолият йўналиши ҳамда вакант муассасаларнинг шарт-шароитлари билан танишиб чиқишлари бўйича тушунчалар берилди.

     Бугунги кунда 1 нафар захирадаги  зобит Сулаймонов Муҳиддин Усманович Бахмал туманидаги 53-умумтаълим мактаби директори лавозимида ўз фаолиятини бошлади.

     6 нафар ҳарбий зобитлар таълим муассасаларида чақириққача ёшларни тайёрлаш штатларида ўз меҳнат фаолиятини юритиш истакларини билдиришган бўлиб,  шундан  Пахтакор туманида 4 нафар, Жиззах шаҳрида 1 нафар, Фориш туманида 1 нафар захирадаги ҳарбий зобитлар чақириққача ёшларни тайёрлаш бўйича таълим муассасаларда  ўз фаолиятларини бошладилар.

 

Таълим мазмунини такомиллаштириш бўйича:

 

     Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига асосан “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги  Низом тасдиқланди. Мазкур Низом асосида барча умумий ўрта таълим мактаблари фаолияти қайта ташкил этилди.

      Низом тасдиқлангунга қадар вилоятдаги айрим умумтаълим мактабларидаги  синфларда  ўқувчилар сони 40-50 нафарни ташкил этар эди. Ушбу Низомга асосан  мавжуд жараённи тартибга солиш мақсадида, синфда ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги, дарс жараёнида ўқувчилар билимини назорат этишга ва санитария нормаларига амал қилинишига шароит яратилди.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли қарори билан 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб  компетенциявий ёндашувга асосланган умумтаълим фанлари бўйича Давлат таълим стандартлари тасдиқланди.

  Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини  2017-2018  ўқув  йилидан  бошлаб  босқичма-босқич амалиётга жорий этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 1-босқич: 2017-2018 ўқув  йилидан 1, 4, 6, 7,10-синфларда;  2-босқич: 2018-2019 ўқув йилидан  2, 3, 8, 9,11-синфларда; 3-босқич: 2019-2020 ўқув йилидан 5-синфларда амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

  Бугунги кунда вилоят халқ таълими бошқармаси тизимидаги таълим муассасаларида 1-босқич: 2017-2018 ўқув  йили учун 1, 4, 6, 7,10-синфларда компетенциявий ёндашувга асосланган умумтаълим фанлари бўйича Давлат таълим стандартлари амалиётга жорий этилди.

  Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов номли 10-умумтаълим мактабида  бошлангич ва юқори синфлар учун рус тили ва адабиёти фанидан инновацион смарт-кабинетларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга тадбиқ этиш доирасида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа Россия Федерациясининг “Русская гуманитарная миссия” гуманитар лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш автоном нотижорат ташкилоти томонидан молиялаштирилиб, мактаб таълимини ривожлантириш  ва халқаро таълим стандартларини ҳаётга тадбиқ этишга йўналтирилган. Лойиҳанинг асосий мақсади рус тилини ўргатишда “ақлли” смарт-синфлар ташкил этиб, интерактив дарслар орқали рус тилини ўқитиш сифатини яхшилаш, фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва тажриба алмашишдир.

  Умумий ўрта таълим мактабларининг иқтидорли ўқувчилари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўзаро дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг фанлар бўйича билим ва малакаларини алмашишларига ҳамда фанлардан олган билимларини намоён этишларига имконият яратиш ҳамда  Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 26 январдаги 26-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилоят халқ таълими бошқармасининг буйруғи биноан Иқтидорли ўқувчилар инновацион олимииадасининг биринчи босқичи   математика, информатика, физика, кимё, биология, тарих ва тасвирий саънат фанларидан вилоятдаги барча туманларда  ва Жиззах шаҳрида   3-март куни бўлиб ўтди.   Иқтидорли ўқувчилар инновацион олимииадасининг вилоят босқичи эса, шу йилнинг 12-14 март кунлари бўлиб ўтди ва унда 274 нафар ўқувчи онлайн тарзида тест синовларини топширдилар.

  Иқтидорли ўқувчилар инновацион олимииадасининг вилоят босқичида ғолиб бўлган ўқувчилар:  математика фанидан 8-синфлар бўйича Мирзачўл туманидан қатнашган ўқувчи, 9-синфлар бўйича Бахмал туманидан қатнашган ўқувчи, Ш.Рашидов туманидан қатнашган ўқувчи, Зарбдор туманидан қатнашган ўқувчи, Зомин туманидан қатнашган ўқувчи, Мирзачўл туманидан қатнашган ўқувчи, Фориш туманидан қатнашган ўқувчи, Янгиобод туманидан қатнашган ўқувчи, 10-синфлар бўйича  Фориш туманидан қатнашган  ўқувчи фахрли биринчи ўринни қўлга киритдилар. Информатика фанидан 8-синфлар бўйича  Жиззах шаҳри, 9-синфлар бўйича   Мирзачўл тумани ва Пахтакор тумани, 10-синфлар бўйича  Бахмал тумани ва Зарбдор тумани ўқувчилари фахрли биринчи ўринни қўлга киритдилар. Физика фанидан 8-синфлар бўйича Ғаллаорол тумани, 9-синфлар бўйича Жиззах шаҳри ва Зарбдор тумани ўқувчилари фахрли биринчи ўринни қўлга киритдилар. Кимё фанидан 8-синфлар бўйича Бахмал тумани, 9-синфлар бўйича  Бахмал тумани ва  Жиззах шаҳри, 10-синфлар бўйича  Фориш тумани  ўқувчилари фахрли биринчи ўринни қўлга киритдилар. Биология фанидан 8-синфлар бўйича  Мирзачўл тумани, 9-синфлар бўйича  Бахмал тумани, 10-синфлар бўйича  Бахмал тумани  ўқувчилари фахрли биринчи ўринни қўлга киритдилар. Тарих фанидан 8-синфлар бўйича Мирзачўл, Зарбдор тумани ва Жиззах шаҳри, 9-синфлар бўйича  Пахтакор тумани ва Жиззах шаҳри, 10-синфлар бўйича  Жиззах шаҳри  ўқувчилари фахрли биринчи ўринни қўлга киритдилар.

            Иқтидорли ўқувчилар инновацион олимииадасининг 2-вилоят босқичида умумий ҳисобда туманлар кесимида 7 та биринчи ўринни Бахмал тумани, 6 та биринчи ўринни Жиззах шаҳри ва 5та биринчи ўринни Мирзачўл туманининг ўқувчилари эгалладилар. Вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни олган ўқувчилар айни кунларда инновацион олимииадасининг 3-босқич Республика танловига тайёргарликни бошлаб юбордилар.

    Шунингдек, 9-10- синф ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасининг 3-вилоят босқичи ва 5-8-синф ўқувчилари ўртасида Билимлар беллашувининг 2-туман босқичлари жорий йилнинг 23-25-март кунлари ташкил этилди.

Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 7 февралдаги буйруғи асосида Умумий ўрта таълим муассасаларида методик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, методистлар фаолияти самарадорлигини ўрганиш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида вилоятда 15-16 март кунлари амалий ўқув семинари ташкил этилди. Ўқув амалий семинарда вилоятнинг барча туманларидан  ва  Жиззах шаҳридаги  халқ таълими бўлимлардан 104 нафар фан методистлари таълим тизимидаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор этилиши ва уларни амалиётда қўллашлари кўзда тутилган.

Вилоятдаги фан методистлари томонидан фанлар ва синфлар кесимида  2018  йилининг биринчи чораги якуни натижалари асосида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш борасида амалга оширадиган ишлар режаси тузилди. Мавзулар бўйича аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича олиб бориладиган фаолиятни самарали ташкил этиш мақсадида умумтаълим мактабларидаги фан ўқитувчиларига методик ёрдам сифатида Бўшлиқлар билан ишлаш тавсияси ишлаб чиқилди ва жойлардаги умумтаълим мактабларига етказиб берилди. 

 

                         Мактаб ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш

 

     Таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчилар билим самарадорлигини оширишда дарсликлар таъминоти, янги авлод дарсликлари ҳамда ўқув қўлланмаларининг яратилиши, ДТС  ҳамда ўқув дастурларини  такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Вилоятда таълим ўзбек, рус, қозоқ, қирғиз ва тожик тилларида олиб борилади. Олиб борилган ишлар натижасида 2-9- синф ўқувчилари ижара дарсликлар билан таъминланганлик даражаси 2017-2018 ўқув йилида  100  % ни ташкил этади.

Бошқарма тизимидаги умумтаълим мактаблари учун 2017-2018 ўқув йилига 1-, 4-, 6-, 7-10- cинф ўқувчилари  учун жами  1  860 836 нусхада  дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни қабул қилиш режалаштирилган.

2018 йилнинг  1 апрель   ҳолатига 1- синф ўқувчилари тўлиқ 13 номдаги дарсликлар билан таъминланди. Шу кунгача 1-, 4-, 6-,7- синф ўқувчилари учун  жами  1 425 817 нусхада  (  97  %)   дарсликлар ва ўқув қўлланмалари барча таълим муассасаларига  етказиб берилган.

Жумладан, 2017-2018 ўқув йилида 10- синф ўқувчилари учун жами 391 590  нусхада  дарсликларга буюртмалар берилган.

Жорий йилнинг 1 апрель  ҳолатига таълим барча тилдаги 10 –синф ўқувчилари учун  18 номдаги  391 590 нусха (  100  %) дарсликлар  таълим муассасаларига етказиб берилган.

2017-2018 ўқув йилида 1- синф ўқитувчилари 3 номдаги 3 256 нусхада,  4- синф ўқитувчилари 4 номда 4 532 нусхадаги ўқув –методик қўлланмалар билан таъминланади.

   Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан дарсликлар ва  ўқув қўлланмаларини қабул қилиб олиш ва уларни тўғри расмийлаштириш доимий назоратга олинган.

 

                                            Маьнавий-маьрифий   ишлар бўйича:

 

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ 381-сонли қарори  қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор ижросини таъмишлаш мақсадида  Жиззах вилоят Ахборот –ресурс маркази       ташкил этилди . Ахборот-ресурс марказининг янги биноси қурилиши  2017 йил  июнь ойида бошланиб,  2017 йил  1- ноябрь куни  фойдаланишга топширилди. Бино қурилишига  3 миллиард . 200 млн .сўм  миқдорда  маблағ ажратилди. Бугунги кунда Жиззах вилоят Халқ  таълими тизимида 1 та вилоят Ахборот-ресурс маркази, 13 та туман (шаҳар) Ахборот-ресрурс марказлари, 537 та мактаб кутубхоналари, 4 та махсус мактаб, 1 та Меҳрибонлик уйи кутубхоналари фаолият кўрсатмоқда. 2017 йилга қадар вилоят Ахборот-ресурс маркази фойдаланувчилари сони 11200 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунда ундан фойдаланувчилар сони 28608 нафарни ташкил этади. Кутубхонада кенг оммага хизмат кўрсатишга ихтисослашган маълумот базалари мавжуд бўлиб, ҳозирда интернетдан фойдаланувчилар 11856 нафарни, Ахборот базасидан фойдаланувчилар  12500  нафарни ташкил этади. Шунингдек, 684 та мулътимедиа дарсликлари, 11351 та электрон маълумотлар базаси яратилган. Бундан ташқари китобхонларга тез ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида  компьютер хотирасида  Ziyo.Net, referat.uz, dtm.uz каби сайтлар узлуксиз хизмат кўрсатиб келмоқда.

    Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги жами 542 та таълим муассасаларида 7156 та фан ва касбга йўналтирилган тўгараклар, мактабдан ташқари таълим муассасаларида 868 та тўгараклар  ташкил этилди ва унга 100 000 нафар ўқувчилар қамраб олинди.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори ижроси бўйича вилоятда мавжуд 542 та умумтаълим муассасаларида “Пайшанба-профилактика куни” деб эълон қилинди.

    2017 йили март ойидан бошлаб Халқ таълими вазирлигининг Ички ишлар вазирлиги билан имзоланган ҳамкорлик Меморандуми асосида  “Пайшанба-профилактика куни”да маҳалла, ички ишлар бўлими ходимлари, бошқа ҳамкор ташкилотлар мутасадди ходимлари билан 542 та таълим муассасаларида 1852 та давра суҳбатлари ўтказилди. Давра суҳбатларига 83240 нафар ўқувчи-ёшлар қамраб олинди.

   Мактабларнинг ички назоратида турган    322 нафар ўқувчилар ва  ички ишлар бўлими  профилактика назоратида турган 74 нафар ўқувчилар билан яккама-якка суҳбатлар ташкил этилди. Назоратда турган ўқувчиларга мактаб маъмуриятидан, маҳалладан, ички ишлар ходими ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиларидан бириктирилиб, алоҳида иш олиб борилди. Олиб борилган ишлар нажасида 2017 йил давомида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар  2016 йил ҳолатига нисбатан 17 тадан 12 тага (5) тага камайди. Профилактик назоратдаги болалар 74 тадан 14 тага (60) тага   камайиши қайд этилди.

     Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 542 та умумий ўрта таълим мактабларининг 141 тасида таянч профилактик инспекторларининг иш фаолияти учун шарт-шароитлар яратиб берилди.  

      Жорий йил давомида ўқувчиларни мактабга қатнови ҳар куни назоратга олинган бўлиб, ҳар ҳафта якуни билан бошқарма бошлиғи ҳузурида муҳокама этиб борилмоқда.

                                  Мактабдан ташқари таьлим тизими бўйича: 

 “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли ҳамда 2011 йил 11 майдаги “Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 130-сонли қарорларида Республикамиздаги мавжуд мактабдан ташқари таълим муассасалари тизимини ислоҳ қилишга, айниқса, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга, таълим-тарбиянинг мазмун ва моҳиятини замонавий талаб ва таклифлар асосида қайта ташкил этишга, “Баркамол авлод” болалар марказларининг моддий-техник ҳолатини тубдан яхшилашга қаратилган бир қатор долзарб вазифалар ўрин олган.

Жиззах вилояти "Баркамол авлод" болалар марказларида 353 нафар педагог-ходимлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, булардан 266 нафарини аёллар ташкил этади. Педагог-ходмларнинг маълумотлари бўйича 97 нафари олий, 256 нафари  ўрта махсус педагог-ходимларни ташкил этади.

Вилоятида ҳозирги кунда 1 та вилоят, 1 та шаҳар, 12 та туман “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Вилоят бўйича жами 301 та тўгаракларга 8630 нафар ўқувчилар жалб қилинган. Бундан, “Бадиий ижодиёт” йўналишидаги 151 та тўгаракларга 4222 нафар, “Ўлкашунослик ва экология” йўналишидаги  55 та тўгараклари  1480 нафар, “Техник ижодиёт” йўналишидаги 57 та тўгаракларга 1608 нафар, Чет тили бўйича 38 та тўгаракларга 1320 нафар ўқувчилар қамраб олинган.

Вилоятдаги 14 та “Баркамол авлод” болалар марказларида техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишларида 300 дан ортиқ тўгараклар фаолият кўрсатиб, қарийб тўққиз мингга яқин ўқувчиларни  қамраб олган. Марказ аъзолари турли тадбирларда фаол иштирок этишиб, ўтган ўқув йилида бўлиб ўтган  47 та кўрик-танловда  энг юқори натижани қайд этишди.  Жумладан,  Алишер Илҳомов “Болаларнинг техник ижодкорлиги”  республика кўрик-танловида муқобил энергия манбаси билан ишловчи автомобиль, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиштириб олишда қўлланиладиган ускуна каби бир қатор ишланмалари учун биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президаентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947- сон фармони, Халқ таълими вазирининг 2017 йил 9 февралдаги, “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт марказининг 2017 йил 13 февралдаги, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг “Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаги буйруғи ижро учун қабул қилиниб Жиззах вилоят “Баркамол авлод” болалар марказининг буйруғи ва Тармоқ дастури ишлаб чиқилди.

Дастурнинг 2.4–бандида Жиноятчиликка қарши ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш юзасидан педагогик ходимлар, тўгарак аъзолари ўртасида терроризм, экстремизм ва бошқа жиноий фаолиятнинг олдини олишга қаратилган комплекс профилактик-тушунтириш тадбирлари ўтказиш режаси белгиланган.

 Жорий йилнинг 3 март куни педагоглар ва тўгарак аъзолари учун ташкил этилган “маънавият соати”да “Ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш”, “Шафқатсиз ғаним” мавзусида маъруза ўқилди.

Дастурга киритилган “Аҳолини, айниқса, ёшларни диний экстремизм, ақидапарастлик каби бузғунчи ҳаракатлар таъсиридан асраш мақсадида марказда “Ислом маърифати ақидапарастликни қоралайди”, “Диний экстремизм ва терроризм-ёшлар келажагига таҳдид” мавзуларида учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиш” режаси доирасида 2017 йил май  “Сайилжойи” маҳалласи раиси Б.Гулмуродов, Диний, маърифий-маънавий, ахлоқий тарбия масалари бўйича маслаҳатчи Ш.Раджабовалар билан ҳамкорликда ” Диний экстремизм ва терроризм-ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида  педагоглар, тўгарак аъзолари билан давра суҳбати ўтказилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни замон талаблари асосида такомиллаштириш борасидаги бадиий ижодиёт йўналишидаги тўгарак раҳбарларига услубий-амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида  ўқув – семинари ташкил этилди.

Ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик, фаол фуқаролик туйғуси, қонунларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш борасидаги вазифалар:

Ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида китобхонлик, китоб ўқишнинг соғлом фикрлашга, дунёқарашининг кенгайишига, фаол фуқаролик позициясининг шаклланишига ижобий таъсирини кенг тарғиб қилиш;

Вояга етмаганларни ёт ғоялар таъсиридан сақлаш,  уларда  миллий минталитетни шакллантириш юзасидан вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида ҳафтанинг ҳар жума куни тўгарак раҳбарлари ва педагог ходимлар учун “Маънавият соати” ташкил этилган. Маънавият соатларида  долзарб мавзулар ва режада белгиланган И.А. Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч”, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”,”Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир” асарлари юзасидан маърузалар, Айдарбек Тулеповнинг “Ишид фитнаси” асари юзасидан давра суҳбатлари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Сайилжойи”, “Турон” МФЙ, вилоят маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликнинг олдини олиш, ёшларни зарарли таъсирлардан, ёт ғоялардан сақлаш мавзуларида учрашувлар, вилоят ОИТС га қарши кураш маркази билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан давра суҳбатлари ўтказилиб борилмоқда.

Вилоятдаги барча “Баркамол авлод” болалар марказлари кутубхоналаридаги китобларнинг умумий  фонди 11100 тани ташкил этади.

Кутубхоналардаги китоблар тиллар бўйича қуйидагича тақсимланди.

Крилл ёзувида чоп этилган китоблар 4200 та, лотин ёзувидаги китоблар 5300 та, Ингилиз тилидаги китоблар 950 та, рус тилидаги китоблар 615 та ва бошқа турдаги китоблар 35 донани ташкил қилади.

 “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан тўгарак аъзолари қамровини ошириш мақсадида “Очиқ эшиклар” кунлари, марказ фаолиятини тарғиб қилувчи буклет ва визиткалар тайёрланиб, барча таълим муассасаларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, марказлар фаолиятини яънада кенгроқ тарғиб этиш мақсадида вилоят ва шахар телевиденияларида марказда олиб борилаётган ишларга оид турли мавзулардаги кўрсатувлар тайёрланиб эфирга узатилди. Ўз навбатида “Баркамол авлод” болалар марказлари ташаббуси билан “Жиззах ҳақиқати”, “Жиззах овози”, “Камолот кўзгуси” “Келажак бунёдкори” каби газета тахририятлари билан доимий ҳамкорлик ўрнатилиб марказларимиз фаолияти хусусида вилоят миқёсида 10 марта, шаҳар, туманлар миқёсида 23 марта  чиқишлар қилинган.

 

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш бўйича.

 

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 868-сонли қарорига асосан  2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим  мактабларида 10-синфлар ташкил этилди.

   10-синфлар ташкил этилиши муносабати  билан ҳар бир мактаб ўқувчиси ўзи қизиққан касб бўйича бирламчи малака, кўникмаларга эга бўлиш, келажакда ўзи танлаган касб бўйича ишга жойлашиш ёки тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун шароит яратиш мақсадида касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари қошида ўқув ишлаб-чиқариш мажмуалари ташкил этилди.

Бугунги кунда вилоятдаги умумтаълим мактабларини битирган 21056 нафар 9-синф битирувчиларининг 12637 нафари ёки  60%и  10-синфларда таълим олмоқдалар.  Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда,  2017-2018 ўқув йилида 10-11-синфлар учун 12  та фан ўқитилиши назарда тутилган ўқув режа ва дастурлари асосида 10-синфда  18 номдаги  дарсликлар ўқувчиларга етказилди. 

    Мактаблардаги 10-синф ўқувчиларига умумтаълим фанлари ўқитилиши билан биргаликда маълум бир касб-ҳунар ўргатилмоқда.

    Шу мақсадда 68 та мактаб ва 58 та касб-ҳунар коллежларида ташкил этилган “Ўқув ишлаб-чиқариш мажмуалари”да 40 дан ортиқ касблар ўргатилиши йўлга қўйилди.  Ҳозирда фаолият олиб бораётган  “Ўқув ишлаб-чиқариш мажмуалари”да фаолият олиб бораётган барча мутахассислар касб йўналишларига оид ўқув дастурлари  билан тўлиқ таъминланди ва шу асосда машғулотлар олиб борилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, 10-11-синфлар учун 12 та фан ўқитилиши назарда тутилган ўқув режа ва дастурлари асосида 10-синфда  18 номдаги  дарсликлар ўқувчиларга етказилди.  Умумтаълим мактабларининг 10-синфларда дарс бериш учун энг тажрибали, малакали, шу ёшдаги болалар психологиясини яхши тушунадиган ўқитувчилар жалб этилди.

Ушбу ташкил этилган УПКларда 10-синф ўқувчилари ўзларининг ўқитувчилари бағрида қолиб, синфдошлари билан бирга таълим олиши, уларнинг ўсмирлик давридаги рухий ва физиологик ўзгаришлари педагоглар, психологлар ҳамда жамоатчилик назоратида бўлиши, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олидини олишга йўналтирилган. Хозирда фаолият олиб бораётган  “Ўқув ишлаб-чиқариш мажмуалари”да фаолият олиб бораётган барча мутахассислар касб йўналишларига оид ўқув дастурлар билан тўлиқ таъминланди ва шу асосда машғулотлар олиб борилмоқда.

 

                                              Болалар спортини ривожлантириш

 

          Вилоят халқ таълими бошқармаси тизимида болалар спортини ривожлантирш бўйича умумтаьлим  мактабларида жисмоний тарбия ва спорт ўқитувчилари фаолият олиб бормокда.

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфида 542 та умумий ўрта таълим мактабларида  1056 нафар жисмоний тарбия ўқитувчилари (шундан 106 нафари аёллар) дарс бериб келмоқдалар. Жисмоний тарбия ўқитувчиларидан 891 нафари олий, 165 нафари ўрта махсусни ташкил этади.

Вилоятдаги умумтаьлим мактабларининг ўқувчилари ўртасида жорий йилнинг 27-мартидан бошлаб “Умид ниҳоллари-2018” мусобақаси старт олади.

Умумтаьлим мактабларининг ўқувчилари ўртасида спорт мусобақалари ва турли танловларни ўтказиш  халқ таълим бошқармаси ва “Ёшлик” минтақавий бўлими томонидан амлга оширилиб, ғолиблар кубок, эсдалик совғалари ва 1-2-3 даражали диплом билан тақдирланмоқдалар.

 Умумтаьлим мактабларининг ўқувчилари ўртасида спорт мусобақалари ва турли танловларни ўтказиш ишлари давом этмоқда.

 

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича:

 

      2018 йилнинг 1-чораги давомида вилоят бўйича 542 та умумий ўрта таълим мактаблари, 14 та Баркамол авлод болалар марказлари, 4 та махсус мактаб интернатларида интернет тармоғи билан таъминлаш ишлари олиб борилди.

113 таси “Узтелеком”АК Жиззах филилали (симли) ҳамда 389 таси “Узмобайл” АК (симсиз) Жиззах филиаллари билан шартнома имзоланиб ушбу Акцианерлик компаниялари орқали таълим муассасаларини Ziyonet таълим тармоғига уланган. Бугунги кунга қадар вилоятдаги 462 та умумтаьлим мактаблари компьютер билан таьминланган бўлиб, 503 та синфда 7473 та компьютер мавжуд.

   Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб  вилоят халқ таълими тизимидаги 46 та “Маҳорат мактаблари”да  мактабларнинг веб-сайтлари ташкил этилди. Уларда электрон айланма тизими йўлга қўйилган ва доимий равишда мониторинги олиб борилмоқда.

 

Ижро интизоми ҳолати ҳамда жисмоний ва юридик

шахсларнинг мурожаатлари бўйича:

 

  Жорий йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон Республикаси Президентининг вертуал қабулхонасидан келган мурожаатлар жами 22 та фуқаролар мурожаатлари, шундан Бахмал туманида 2 та, Ғаллаорол туманида 4 та, та, Ш.Рашидов туманида 1 та, Зафаробод туманида 1 та, Зомин туманида 2 та, Пахтакор туманида 1 та, Фориш туманида 2 та, Янгиобод туманида 1 та, Жиззах шаҳрида 4 та,  ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли 32-сонли мактаб интернатидан 4 та мурожаатлар қайд этилган.

  Биргина жорий йилнинг 3 ойида вилоят халқ таьлими бошқармасининг ўзига бошқа мурожаатлардан ташқари жисмоний шахслаордан 32 та мурожаат келиб тушган.      Мурожаатларда жойлардаги баъзи раҳбарларнинг аҳолининг мурожаатларида кўтарилган ҳақли талабларга бефарқ муносабатда бўлаётгани кўзга ташланмоқда.

         Шикоятларнинг 86 фоизи бевосита туман халқ таълими бўлимларига қарашли  мактаб рахбарлари ваколатига кирадиган масалалар бўлса-да, кўтарилган муаммолар жойида ҳал этилмасдан қолмоқда. Шунинг учун фуқаролар марказий идораларга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.

        Хусусан, келиб тушаётган мурожаатлар оқими кескин равишда ортиб бориши Жиззах шахридан (15 та), Ш.Рашидов туманидан (10 та), Ғаллаорол туманидан  (15 та), Фориш туманидан (11 та) Бахмал ва , Зомин туманларидан (9 та)данни ташкил этмоқда.

 

               Мавжуд камчилик ва муаммолар, уларни бартараф этиш:

 

Вилоят халқ таьлими тизимида таьлим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишдаги, таьлим муассасаларини ободонлаштиришдаги, таьлим муассасаларини янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тайёрлашдаги мавжуд камчилик ва муаммоларни, уларни бартараф этиш чораларини кўришни Вилоят халқ таьлими бошқармаси вилоят ҳокимлиги ҳамда жойлардаги туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда ечимини топиш чиоаларини кўришни режалаштириб оладилар.

 

Шунингдек, 2018 йилнинг иккинчи чорагида амалга ошириш режалаштирилган устувор вазифалар:

 

- 2018 йил Инвестиция дастурига киритилган таълим муассасаларида қурилиш-тиклаш, жиҳозлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш борасида амалга ошириш зарур бўлган вазифалар тўғрисида:

- Вилоятдаги умумий ўрта таълим муассасалари педагог кадрларини навбатдаги аттестациядан ўтказиш мақсадида уларнинг рўйхатини шакллантириш ва таьлим инспекциясига тақдим этиш:

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича бошқарма  таклифларини киритиш:

-Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июндаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида” 235-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир бошқарма таклифларини тайёрлаш:

-Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июндаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида” 235-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир бошқарма таклифларини тайёрлаш:

-  2018 йилнинг 1-чорагида вилоят халқ таълими тизимида амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида раҳбарларнинг шахсий масъулияти тўғрисида ҳайьат йиғилишига масала тайёрлаш:

- Арнасой, Бахмал ва Янгиобод туманларидаги умумий ўрта таълим мактабларида 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида ўқув-тарбия жараёнларини такомиллаштиришга доир амалга оширилган ишлар ҳақида ҳайьат йиғилишига масала тайёрлаш:

- Ғаллаорол, Зомин тумани ва Жиззах шаҳридаги айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолияти тўғрисида ҳайьат йиғилишига масала тайёрлаш:

- Вилоят умумтаълим мактабларидаги ёшлар етакчиларининг фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилувчи лойиҳаларни амалиётга татбиқ этилишининг самарадорлиги ҳайьат йиғилишига масала тайёрлаш:

- Марказлашган молия-бухгалтерия ва ички аудит ва молиявий назорат хизматлари фаолияти тўғрисида ҳайьат йиғилишига масала тайёрлаш:

-Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ижро интизоми ҳолати, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида:

- Вилоятдаги таянч мактабларда Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати:

- Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларининг фаолияти тўғрисида:

- Ихтисослаштирилган таълим муассасалари педагогларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида “Замонавий педагогик технологиялар ва инновацион методлар” мавзусида вилоят семинари:

- Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари” вилоят кўрик-танлови:

- Умумий ўрта таълим мактабларимнинг 10 синф ўқувчилари ўртасида
“Энг яхши инновацион ғоя муаллифи” кўрик-танлови вилоят босқичини  ўтказиш:

-“Китобхон оила” вилоят  кўрик-танловини ўтказиш:

- Вилоятдаги таълим муассасаларининг 5-9-синф ўқувчилари ўртасида “Инглиз тили билимдонлари” интеллектуал мусобақасини ўтказиш:

-“ОИТС ва гиёҳвандликка қарши бирлашайлик” мавзусида ижодий ишлар вилоят  танлови:

-“Жаҳолатга қарши маърифат” номли ўқувчи- ёшларнинг ижодий ишлар вилоят танлови:

-“Энг обод таълим муассасаси” вилоят кўрик – танлови:

-"Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2018" вилоят  кўрик-танлови:

-“Мен севган адабий қаҳрамон” мавзусида иншолар танловининг вилоят босқичини ўтказиш:

-"Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси - 2018" вилоят  кўрик-танлови:

-"Китобхон мактаб" вилоят  кўрик-танловини ўтказиш:

- 2018 йилда қабул қилинадиган Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида  раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш каби амалга оширилиши лозим бўлган ишлар  режалаштирилган.

 

Қуйида тўлиқ матн билан танишиб олишингиз мумкин:

Халқ таълимида 2017 йил 9 ойлиги давомида амалга оширилган ишлар (pdf, 251 кб)

Халқ таълими 2017-1-ярим йиллик (pdf, 395 кб)

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими 2016-2017 ўқув йили учун (pdf,298 кб)

2016-йил учун

 

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар