Маҳаллий бюджет параметрлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрда «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-3454-сонли қарори қабул қилинган.
Ҳудди шунингдек, Жиззах вилоятининг 2018 йилга мўлжалланган маҳаллий бюджет параметрлари вилоят ҳокимининг 2018 йил 8 январдаги 21-сонли қарорига асосан тасдиқланган бўлиб, унда вилоят бюджетига тушадиган даромадлар ва бюджетдан амалга ошириладиган харажатлар бўйича аниқ йўналишлар бўйича белгилаб берилган.
Жумладан, маҳаллий бюджетнинг умумий даромадлари вилоят бўйича 741,7 млрд.сўм, харажатлари эса 1153,8 млрд.сўм этиб белгиланган.
2018 йил учун Жиззах вилояти бўйича бюджет даромадларининг режа кўрсаткичлари
|
млн. сўм |
|
1 |
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи |
22 100 |
2 |
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар |
35 455 |
3 |
Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича |
41 537 |
4 |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи |
123 554 |
5 |
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи |
26 944 |
6 |
қўшилган қиймат солиғи |
211 642 |
7 |
Аксиз солиғи, жами |
7 418 |
Шу жумладан: |
||
– ароқ |
2 266 |
|
– ўсимлик (пахта) ёғи |
5 152 |
|
8 |
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ |
18 237 |
9 |
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ |
23 342 |
10 |
Юридик шахслар ер солиғи |
8 300 |
12 |
Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи |
18 185 |
11 |
Ягона ер солиғи |
|
12 |
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ |
|
13 |
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ |
976 |
14 |
қўшимча фойда солиғи |
100 100 |
15 |
Давлат божи |
19 606 |
16 |
Жарималар |
17 218 |
17 |
ЎзР ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар |
8 846 |
18 |
Бозорлар даромадидан тушум |
7 992 |
19 |
Маҳаллий йиғимлар |
3 963 |
20 |
Бензин, дизел ёқилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқ |
39 976 |
21 |
Бошқа тушумлар |
10 519 |
ЖАМИ |
741 711 |
Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий кўрсаткичлари
Кўрсаткичлар |
миқдори (млн.сўм) |
||
II. харажатлар – жами |
1 153 801 |
||
1. |
ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлар – жами |
985 295 |
|
шу жумладан: |
|||
1.1 |
Маориф |
599 656 |
|
– умумий таълим |
599 492 |
||
– кадрлар тайёрлаш |
164 |
||
1.2 |
Соғлиқни сақлаш |
276 234 |
|
1.3 |
Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари |
21 984 |
|
– маданият ва оммавий ахборот воситалари |
7 562 |
||
– спорт |
14 422 |
||
1.4 |
Фан |
1 165 |
|
1.5 |
Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар |
85 817 |
|
1.6 |
Давлат мукофотларини тўлаш бўйича харажатлар |
9 |
|
1.7 |
Ижтимоий кўникма марказлари |
429 |
|
2. |
Иқтисодиётга харажатлар |
70 785 |
|
шу жумладан: |
|||
2.1 |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотлари |
7 444 |
|
2.2 |
Ободонлаштириш |
37 766 |
|
2.3 |
Дренаж ишлари билан боғлиқ харажатлар |
2 573 |
|
2.4 |
Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг худудий бўлимларини сақлаш харажатлари |
2 308 |
|
2.5 |
«Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси |
17 657 |
|
2.6 |
Кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш |
3 038 |
|
3. |
Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар |
25 806 |
|
4. |
Давлат бошқарув органларини сақлаш |
38 377 |
|
шу жумладан: |
|||
4.1 |
Давлат бошқарув идоралари |
38 377 |
|
5. |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш |
18 972 |
|
6. |
Заҳира жамғармаси |
11 424 |
|
7. |
Бошқа харажатлар |
3 142 |
|
|
|||
7.1 |
маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бошқа муассасалар ва тадбирлар |
1 333 |
|
7.2 |
қабуллар уйини сақлаш харажатлари |
1 809 |
|
Ижтимоий соҳа учун трансфертлар – жами |
412 089 |
||
шу жумладан: |
|||
– таълим муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлови |
269 327 |
||
– соғлиқни сақлаш муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлови |
142 761 |
Шу ўринда шуни алоҳида айтиб ўтиш лозимки, шаҳар ва туманлардаги халқ таълими, яъни мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари каби таълим муассасалари ҳамда ва соғлиқни сақлаш муассасаларида ишловчи ҳодимларнинг иш ҳақи тўловларини тўлиқ ва ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида республика бюджетидан мазкур харажатлар учун мақсадли ижтимоий трансфертлар ажратилиши жорий қилинди. Мазкур даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ сумма республика бюджетидан 412,1 млрд.сўм мақсадли ижтимоий трансфертлар шаклида ажратилиши кўзда тутилган.
Маълумки, маҳаллий бюджетга солиқлар ва бошқа даромадлар асосан ойнинг учинчи ўн кунлигида тушади ва бу ўз навбатида бюджет ташкилотларининг иш ҳақи тўловларини ўз вақтида молиялаштирилишига салбий таъсир кўрсатади.
Ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, шунингдек шаҳар туманларда бюджет ташкилотларининг асосий қисмини таҳлим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ташкил қилишини инобатга олиб, мазкур соҳалар бўйича иш ҳақи харажатларини ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида республика бюджетидан мақсадли ижтимоий трансфертлар ажратилиши белгиланди.
Маҳаллий бюджет харажатларининг асосий қисми ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, ушбу харажатларга 985,3 млрд.сўм, умумий бюджет харажатларининг 85 фоизи миқдорида маблағлар кўзда тутилмоқда.
Жорий йилдаги маҳаллий бюджетнинг ўтган йиллардан асосий фарқларидан бири шуки, ҳар бир шаҳар ва туманларда умумий харажатларнинг 1 фоизи миқдорида ҳокимликларининг захира жамғармаси шакллантирилди.
Илгари ушбу захира жамғармаси фақат вилоят ҳокимлигида мавжуд бўлган. 2018 йилдан эса барча шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ташкил этилди.
Мазкур захира жамғармаси маблағлари ҳудудий ҳокимликлар томонидан йил давомида бюджетда кўзда тутилмаган, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича қўшимча харажатларни молиялаштириш учун сарфланиши белгиланган.
Шунингдек, юқорида таҳкидланган қарорда маҳаллий бюджетнинг даромадларининг асосий манбаси бўлган солиқлар ва йиғимларнинг
2018 йилга мўлжалланган ставкалари тасдиқланди ва қуйидагилар бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
- маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш, улар харажатларининг тасдиқланган параметрларини ўз вақтида ва мақсадли молиялаштириш, ижтимоий соҳа ҳамда инфратузилма объектларини янада ривожлантириш ва тегишли даражада сақлашни таҳминлаш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда молия ва солиқ органларининг жавобгарлигини кучайтириш;
- тегишли бюджетларнинг даромадларини шакллантириш қисмида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджетга оид ваколатларини аниқ-пухта чегаралаш;
- солиқлар ва йиғимларнинг баҳзи турлари бўйича тушумларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида қолдириш ҳисобига уларнинг ўз даромад базасини кенгайтиришдаги фаолиятини кучайтириш;
- йирик солиқ тўловчилардан тушадиган баъзи солиқ турлари бўйича тушумларни республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида тақсимлаш;
- туманлар ва шаҳарларнинг бир текис ривожланишини таҳминлаш учун жойлардаги давлат ҳокимияти органларига маҳаллий солиқларнинг айрим турлари бўйича ставкаларни пасайтириш ва кўпайтириш ваколатларини бериш;
- ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани ривожлантириш бўйича харажатларни ва кўзда тутилмаган сарф-харажатларни молиялаштиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мустақиллигини ошириш.
Мазкур қарорда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сонли Фармонига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромад олишдаги ваколатларини ошириш ва сарф-харажатлардаги мажбуриятларини чэгаралаш бўйича тартиби 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Жиззах вилояти маҳаллий бюджетига нисбатан жорий этилди, бунда қуйидагилар назарда тутилди:
- а) қуйидаги даромадлар:
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатҳий белгиланган солиқ, жисмоний шахсларнинг мулк солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, айрим турдаги товарларнинг чакана савдоси ҳуқуқи учун ҳамда айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар, бозорлардан тушадиган даромадлар бўйича тушумлар тўла ҳажмда туманлар ва шаҳарларнинг бюджетларига;
ягона ер солиғидан, юридик шахсларнинг ер солиғидан, юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқдан, ягона солиқ тўлови ажратмаларидан, бензин, дизелғ ёнилғиси ва газ истеҳмоли солиғидан, абонент рақамидан фойдаланганлик учун тегишли қисми тушумларидан уларни вилоят бюджети, туман ва шаҳарларнинг бюджетлари ўртасида тақсимлаган ҳолда вилоятнинг маҳаллий бюджетига;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва давлат божининг тегишли қисми (лицензиялар бериш учун давлат божи ва патент божлари бундан мустасно) тўлиқ ҳажмда, шунингдек, давлат активларини сотишдан ва давлат мулкини ижарага беришдан олинадиган тушумларнинг 25 фоизи – вилоят бюджетига ўтказилади;
- б) жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан, юридик шахсларнинг фойда солиғидан (тўлов манбаида норезидентлардан ундириладиган солиқлар бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғи, тегишли товарлар бўйича акциз солиғи, ер қаҳридан фойдаланганлик учун солиқ, жарималар ва йиғимларнинг тегишли қисми бўйича олинадиган тушумларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари ўртасида тақсимлаш, шунингдек, тегишли қисмда ажратилаётган солиқлардан олинаётган тушумларнинг белгиланган прогнозлари ошириб бажарилиши суммаларини тегишли бюджетларнинг тасарруфида қолдирилади;
- в) қуйидагилар:
иш ҳақи бўйича харажатларни ҳамда тиббиёт муассасаларининг ягона ижтимоий ҳақини тўлашга ҳамда туман ва шаҳарларнинг бюджетларидан молиялаштириладиган таҳлим муассасаларининг айнан шундай сарф-харажатларини тўлашга вилоятнинг маҳаллий бюджетларига Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетидан;
туманлар ва шаҳарларнинг бюджетларидан молиялаштириладиган иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлов бўйича сарф-харажатларнинг қолган қисмини тўлашга туман ва шаҳарларнинг бюджетларига вилоятнинг вилоят бюджетларидан мақсадли ижтимоий трансфертлар ажратиш.
Таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг иш ҳақини ҳамда ягона ижтимоий тўловини молиялаштиришга ажратиладиган мақсадли ижтимоий трансфертлар ҳажми туман ва шаҳарлар бюджетларининг даромад базаси кўпайишидан қатҳий назар камайтирилмайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорининг ижросини ва қарор билан тасдиқланган вақтинчалик низомлар билан юклатилган вазифаларнинг ўз муддатида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида 2018 йил давомида қуйидаги йўналишларда жами 134,0 млрд сўмдан ортиқ қўшимча маблаглар давлат даромадлари тушиши режалаштирилиб, ижроси кунлик назоратга олинди.
- Жисмоний шахслар фаолиятини назорат қилиш ҳисобидан солиқ тушумларини кўпайтириш бўйича:
Якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар.
Ўтказиладиган хатлов тадбирлари натижасида давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб келаётган 18,8 минг нафар жисмоний шахслар аниқланиб, уларни белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳисобига маҳаллий бюджетга 7,3 млрд.сўмлик қўшимча маблағлар жалб этилади. Шундан:
Жисмоний шахсларнинг солиқ объектларини ҳисобига олиш ва маҳаллий солиқларини ундириш бўйича амалга ошириладиган ишлар.
Вилоят солиқ органларидаги мавжуд 119 нафар участка давлат солиқ инспекторлари томонидан 362,5 мингдан ортиқ хонадонга (объектларга) ташриф буюрилиб, ушбу объектларнинг ҳақиқий инвентаризация қиймати ва ер майдонлари хатловдан ўтказилади.
Хатлов жараёнида қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:
– уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқларини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмаган 13,7 мингта кўчмас мулк обҳектлари ва ер участкаларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ҳисобига маҳаллий бюджетларга жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари учун 5,9 млрд.сўм қўшимча маблағ ундириб олинади;
- Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ қарзини ундирувни таъминлаш ҳисобига маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш бўйича:
Ўтказиладиган тадбирлар натижасида солиқ қарзи мовжуд юридик ва жисмоний шахсларнинг 46,3 минг нафаридан солиқ қарздорликларини удириш ҳисобига маҳаллий бюджетга 18.3 млрд.сўмлик қўшимча маблағлар жалб этилади. Шундан:
– юридик шахсларнинг 12,7 минг тасидан солиқ қардорлигини ундириш ҳисобига 17.4 млрд.сўм;
– жисмоний шахсларнинг 33,5 минг тасидан солиқ қардорлигини ундириш ҳисобига 0,9 млрд.сўм қўшимча маблағ ундириб олинади;
- Юридик шахсларнинг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш, шу жумладан камерали назорат ҳисобига маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш бўйича:
Жорий йил чораклари учун ҳисобот тақдим этган хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ ҳисоботлари камерали назоратдан ўтказилиб, шундан 18,7 мингта хўжалик юритувчи субҳектларнинг солиқ ҳисоботларида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этилиши ҳисобига бюджетга қўшимча 36,2 млрд.сўмлик солиқ тўловлари ундирилади.
-Фаолият кўрсатмаётган 499 та хўжалик юритувчи субъектларнинг иш фаолияти ва молиявий аҳволи ўрганилиб, уларни фаолиятини тиклаш хисобига 5,5 млрд сум;
-янги 768 та лойихаларни ишга тушуириш хисобига 30,5 млрд сум;
-солиқ имтиёзларидан бекор қилиниши ва мавжуд имтиёзлардан нотўгри фойдаланганлик ҳолатларини аниклаш хисобига 9,4 млрд сум қўшимча маблағ ундириб олинади;
- Бозорлар даромадига қўшимча маблағ тушириш хисобга маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтириш бўйича.
Ўтказиладиган хатлов тадбирлари натижасида бозорлар даромадига қўшимча маблағлар тушириш йўналишида 1,1 минг ортиқ холатлар аникланиши хисобига ҳисобига маҳаллий бюджетга 1,1 млрд.сўмлик қўшимча маблағлар жалб этилади. Шундан:
– бозорлардаги мавжуд 899 та бўш савдо ўринларини бандлигини таъминлаш хисобига 0,8 млрд сўм;
– бозорлардаги мовжуд хизмат турлари тушумларини ошириш хисобига 34,0 млн сўм;
– шунингдек қўшимча автомобилларни вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш хисобига 268,0 млн сўм қўшимча маблағ ундириб олинади;
Бозорлар ва савдо комплекслари худудида ноқонуний савдо сотиқ фаолияти билан шуғилланаётган тадбиркорлик субъектларни давлат рўйхатига олиш хисобига 1,7 млрд сўм;
Бозорларда якка тартибдаги тадбиркорларга биттадан ёлланма ишчи сифатида рўйхатдан ўтказиш хисобига 448,0 млн сўм;
Бозорларда ўтказилган текширишлар натижасида қўлланилган молияявий жарималарни ундириш хисобига 519,0 млн сўм қўшимча маблағ ундириб олинади;
- Солиқ текширувлари натижасида қўшимча хисобланган солиқларни ундириш хисобига маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтириш бўйича.
Солиқ текширувлари ўтказилган 432 та хўжалик юритувчи субъектлардан қўшимча хисобланган маблағларни ундириш хисобига 12,4 млрд сўм маблағ қўшимча маблағ ундириб олинади;
Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда солиқ қарзини ундириш хисобига 5.2 млрд.сўм
Ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги идоралари ва бошқа ташкилотлар томонидан ундириладиган тўловларни бюджетга тўлиқ ўтказилишини таҳминлаш хисобига 400.0 млн.сўм ундириш кутилмоқда.
Таълим соҳаси.
Маҳаллий бюджетнинг харажатларида таълим соҳасини молиялаштириш учун қарийб 600 млрд.сўмга яқин маблағлар йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таҳлим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли қарорига асосан вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳамда шаҳар ва туманларда Мактабгача таълим бўлимлари ташкил этилди. Мактабгача таълим бўлимлари учун зарур бўлган бино ва хоналар тўлиқ ажратилди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан мебель, компьютер техникаси ва бошқа жиҳозлар сотиб олиш учун 1076,0 млн сўм маблағ ажратилди.
Мактабгача таҳлим бошқармаси томонидан Ғаллаорол туманида 1 та, Ш. Рашидов туманида 2 та, Мирзачўл туманида 1 та, Фориш туманида 1 та, Жиззах шахрида 1 та филиалларни Давлат мактабгача таҳлим муассасаларига айлантириш, Янгиобод туманида 3 та янги мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарорлари қабул қилинди.
Шунингдек Ғаллаорол туманида 1 та, Шароф Рашидов туманида 2 та, Жиззах шахрида 4 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти ташкил этилмоқда.
Умумтаълим мактабларида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб 10-11-синфлар ташкил этилди. Ушбу синфларнинг ташкил этилиши муносабати билан вилоятдаги 75 та касб-ҳунар коллежларининг фаолияти ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра қабул қилиш тўхтатилган 55 та касб-ҳунар коллежларини келгусида умумтаҳлим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларига айлантириш юзасидан таклифлар берилди.
Маҳаллий бюджетнинг харажатларида соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштиришнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, унга жами 276млрд.сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.
Жумладан, дори-дармон, реактивлар, диагностикум, боғлов материаллари харажатларига 2018 йилда 22.4 млрд.сўм ажратилиши режалаштирилган ёки утган йилга нисбатан 2 борабарга оширилган. Бу кўрсаткич 2017 йил 10.8 млрд.сўм бўлган.
Шу билан бирга таъкидлаймизки, соғлиқни сақлаш муассасаларининг ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича харажатларни Харажатлар иқтисодий таснифининг коди 42 52 440 “Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари” харажатлар моддасида акс эттирилишини ҳамда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича ажратилаётган жами маблағларнинг 70 фоизи бўлган қисмини мазкур харажатлар моддасида режалаштирилади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сонли фармонига мувофиқ «Ўзмедимъекс» ДУК давлат соғлиқни сақлаш муассасаларига ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ягона етказиб берувчи ҳисобланади.
2018 йилда ўртача 1 беморга 1 кунга 11173 сўм дори дармон харажати сарфланиши режалаштирилмоқда. Бу кўрсаткич 2017 йилда 5600 сўмдан тўғри келган.Бундан куриниб турибтики утган йилга нисбатан дори дармон харажатлари 2 баробарга оширилиши белгиланган.
Бундан ташқари 2016 йилда дори-дармон харажатларига 1 та тез тиббий ёрдам чақириқ учун 600-650 сўм сарфланган бўлса, 2017 йилда эса бу курсаткич 3.5 баробарга ошди, яҳни 2240 сўмга етказилди, 2018 йилда 1 та тез тиббий ёрдам чақириқ учун дори-дармон харажатларига 5000 сўмдан маблағ ажратиш режалаштирилди (1млрд.57 млн.сўм).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий хизматнинг фаолиятини ташқил этишни янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғриси ”ги ПҚ-2838-сонли қарорига асосан 2017 йилда Жиззах вилояти ахолисига тез тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида қўшимча 47 та махсус тез тиббий ёрдам автомашиналари олиб келинди. Шундан 38 та ДАМАС (14 та махаллий бюджетдан, 24 та марказлашган маблағлар хисобидан) хамда 9 та HUNDAI махсус тез тиббий ёрдам автомашиналари олиб келинди.
Хозирги кунда вилоятда жами 102 та тез тиббий ёрдам автомашиналари мавжуд. Шундан, 4 та НИССАН реанимобили, 17 та HUN DAI ва 81 та ДАМАС тез тиббий ёрдам автомашиналари вилоят ахолиси учун хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.01.2018 йилдаги “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида””ги ПҚ-3494-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси ва РШТЁИМ ҳудудий филиаллари тез тиббий ёрдам станциялари негизида бутун республика ҳудудида тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришга мўлжалланган туну-кун ишлайдиган ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таҳминлайдиган Call-марказлар ташкил этиш белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 1 февралидан тез тиббий ёрдам бригадалари ҳайдовчиларига уларга бэморларни ташиш бўйича қўшимча равишда юклатилган функцияларни бажаргани учун, агар санитар штати мавжуд бўлмаса, тариф ставкасида 30 фоиз миқдорида устама тўлашни жорий қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.
Шунингдек, вилоятда бошқарув ва ўзини ўзи бошқариш органларини молиялаштириш бўйича маҳаллий бюджетдан 57,3 млрд.сўм маблағ назарда тутилмоқда.
Вилоятда 2017 йилнинг 1 январ холатига жами 9 та вилоят бюджет ташкилотлари фаолияти юритган бўлса, 2018 йилнинг 1 январ холатига бу кўрсаткич 13 тани ташкил этди.
2017 йил давомида янгидан 4 та ташкилот, яҳни Ўзб.Рес. Президентининг 2017 йил 6 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти дэвонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2721-сонли қарори билан Ўзб.Рес. Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилди, Ўзб.Рес. Президентининг 2017 йил 16 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги худудий бошқармалари фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-2840-сонли қарори билан Худудий Иқтисодиёт бошқармаси, Ўзб.Рес. Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2779-сонли қарори билан вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташкил этилди. Шунингдек Нуронийлар жамғармаси вилоят бўлимини сақлаш харажатлари махаллий бюджетга олинди.
Бундан ташқари 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзб.Рес. Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сонли фармони билан Адлия вазирлиги хузуридаги Худудий давлат хизматлари Агентлиги ташкил этилди.
Бундан ташқари 2017 йилнинг 1 январ холатига вилоят бўйича бошқарув органлари сохаси бўйича жами 59 та ташкилот ва 661.25 та штат бирлиги махаллий бюджетдан сақланган бўлиб, 2018 йилнинг 1 январ холатига Хукумат қарорларига асосан киритилган ўзгартиришлар натижасида бошқарув органлари сохасида 90 та ташкилот ва 1092 та штат бирлиги махаллий бюджет сақланиши кўзда тутилган.