Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» Дўстлик тумани

Дўстлик тумани

Дўстлик тумани ҳокими

Узоқов Улуғбек Юлдашевич

(Хизмат лавозимида 2018 йил 4 апрелдан)

Тел: 0(372) 335-44-63
Фах: 0(372) 335-44-63
E-mail: aripov@umail.uz
Функсия ва вазифалари
Қабул вақти:  Шанба 10:00-17:00

Манзили:  Дўстлик тумани, Дўстлик шаҳарчаси, Дўстлик кўчаси, 12-уй

Почта индeкси: 130500


Расмий веб саҳифаси: www.dustlik.uz

1970 йилда ташкил топган.

Маъмурий маркази – Дўстлик шаҳри.

Майдони – 0,45 минг кв.км. (44869 га) шундан:

Қишлоқ хужалик ерлари – 34413 га (шўр ерлар – 33,9 минг га.), балл – бонитет – 53,6 баллов;

Аҳоли яшаш уйлари, томорқа ерлари – 1031 га, автомобиль йўллари – 1123 га, ўрмонлар – 450 га, ижтимоий объектлар, кўчалар – 835 га, бошқа ерлар (дарёлар, даралар, ишлаб чиқариш майдонлари, электр узатиш тармоқлари) – 7017 га.

Аҳолиси – 56,8 минг киши.

Миллатлар таркиби: ўзбеклар – 76,7 % (43,6 минг киши), қирғизлар – 12,3% (7минг киши), тожиклар – 5,1 % (2,9 минг киши), қозоқлар – 2,2% (1,2 минг киши), руслар – 1,3% (0,7 минг киши)  ва бошқалар – 2,4 % (1,4 минг киши).

Мирзачўл (22,7 км), Арнасой (33,2 км), Пахтакор (34 км) туманлари ва  Сирдарё (28,9 км) вилоятлари билан чегарадош.

Туман маҳаллий бюджети дотацион эмас.

Туман қишлоқ хўжалик моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Пахта  давлат буюртмаси 48,2  минг  тн. – 2015 йилда 109,2 % га бажарилган.

Буғдой давлат буюртмаси 32,1 минг тн. –  2015 йилда  118,5 % га бажарилган.

Ишлаб чиқариш корхоналари (3): “Дўстлик пахта тозалаш заводи ”, “Дўстликдонмаҳсулотлари”,  “Нурли дон”

Қўшма корхоналар (1): “Нурли дон” (ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш) ва  Хорижий корхона “Fora Seаfoods” (қадоқланган балиқ филеси ишлаб чиқариш).

Ишлаб чиқариш ҳажми – 104 млрд. сўм, 2014 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи – 103,2 %.

Кичик бизнес субъектлари – 620 та (шу жумладан 356 та фермер хўжаликлари, фермер хўжалик майдонлари ўртача – 99 га).

Чорвачилик – 8 та, балиқчилик – 4 та, паррандачилик – 4 та, асаларичилик – 3 та, иссиқ хонолар -11 та.

2699  та янги иш ўринлари яратилди.

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар